"Арсенал"нинг собиқ дарвозабони "Монако"га ўтди

"Арсенал" клуби собиқ дарвозабони Вито Манноне фаолиятини "Монако"да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда журналист Николо Скира ўз твиттер саҳифасида маълум қилди.

Юқоридаги манбага кўра, 32 ёшли посбон монаколиклар билан шартнома имзолаган. Аммо келишув қанча муддатга тузилгани ҳозирча ошкор этилмаяпти.

Манноненинг сўнгги жамоаси "Рединг" клуби бўлган эди. У бу жамоани шу ёз эркин агент сифатида тарк этди. У шунингдек, “Арсенал”, "Барнсли", "Халл Сити", "Сандерленд", "Миннесота Юнайтед" ва "Эсбьерг" клубларида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!