Аршавин: "Барселона"ни "Реал"дан устун қўяман
"Арсенал"нинг собиқ форварди Андрей Аршавин бўлажак "Эл-Класико" олдидан журналистлар саволига жавоб берди.
"Мен ҳар доим "Барселона" томонида бўлганман. Нега эканини билмайман, бироқ каталонияликларга мухлислик қилиш менга ёқади. Қандай ҳолатда бўлишимдан қатъий назар "Реал"да ўйнамаган бўлар эдим. Ҳатто менга дунёнинг барча пулларини тўлашган тақдирда ҳам. Ҳаётда ҳеч қандай пулга арзимйдиган нарсалар ҳам бор", - деди россиялик собиқ футболчи.
Маълумот учун, "Эл-Класико" 26 октябрь куни соат 20:15 да старт олади.



Комментарии