Аршавин: "Ҳакамнинг қарори тушинарсиз бўлди"
Андрей Аршавин Испания - Хорватия (3:0) учрашувида ҳакамнинг қарорига рози эмас.
Иккинчи бўлим охирида Родри жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатди - ҳакам пенальти белгилади, испаниялик ярим ҳимоячи эса сариқ карточка олди. Хорватиялик форвард Бруно Петкович пенальтини голга айлантира олмаган бўлсада, кейинги вазиятда тўпни дарвозага жойлаб қўйган эди. Аммо, кейинчалик бу гол инобатга олинмади.
“Мен тушунмаяпман. Агар ҳакам Перишич жарима майдончасига эрта югуриб киргани учун голни хисобламаган бўлса, келинг, бошқа вазиятни кўрамиз. Қоида бўйича дарвозабоннинг оёғи чизиқда эмас эди.
Бу вазиятда мен Родрига қизил карточка бериб, голни ҳисобланган бўлардим",- деди Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси.
Фикрлар