Артета: "Бу ғалаба – мавсумдаги энг муҳими!"

CHERY AUTO

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида "Кристал Пэлас" устидан қозонилган 1:0 ҳисобидаги ғалабани жамоа учун мавсумдаги энг муҳим деб атади.

Tecno

"Ҳозиргина йигитларга айтдим: бу ғалабани мавсумдаги бошқа барча ғалабалардан ҳам кўпроқ қадрлайман. Биз бугун қанчалик қийин бўлишини яхши билардик — ҳар уч кунда ўйин, бу эса катта синов. Шу билан бирга, ушбу турдаги натижаларни ҳисобга олганда, АПЛда пешқадамликни мустаҳкамлаш учун катта имконият бор эди.

Биз рақиб ҳақида ҳам яхши билардик. Менимча, улар сўнгги вақтларда энг яхши жамоалардан бири. Улар ҳар бир ҳолатни мураккаблаштиришни, рақибни безовта қилишни билади. Агар бир лаҳза диққатни йўқотсангиз, улар албатта жазолайди", — деди “канонирлар” бош мураббийи Микель Артета.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию