Артур Бетербиев ва Дмитрий Бивол ўртасидаги жанг санаси маълум

 Артур Бетербиев 1 июнь куни Саудия Арабистонида Дмитрий Биволга қарши рингга кўтарилади.

Жанг ярим оғир вазн тоифасида мутлақ чемпионни аниқлаб беради. Бу хабарни Турки Алалших "The MMA Hour with Ariel Helwani" дастурида эълон қилди. Қарама-қарши услуб эгаларининг жанги мусобақа жозибадорлигини оширади.

Эслатиб ўтамиз, 39 ёшли Артур Бетербиев WBC, IBF ва WBO чемпионлик камарларига эга. Унинг сўнгги жанги 2023 йил 13 январда Квебек шаҳрида Каллум Смитга қарши бўлган ва ўшанда Бетербиэв еттинчи раундда ғалаба қозонганди. Дмитрий Бивол эса 33 ёшда ва WBA камари соҳиби. Унинг охирги жанги 2022 йил 23 декабрида Саудия Арабистонида бўлиб ўтган. У тўлиқ давом этган ўн икки раунддан кейин Линдон Артурни ҳакамларнинг якдил қарори мағлуб этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!