Артур Бетербиев ва Дмитрий Бивол ўртасидаги реванш қачон? Машҳур промоутер жавоб берди

"Matchroom Boxing" промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Хирн ярим оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Артур Бетербиев ва Дмитрий Бивол ўртасидаги реванш қачон ўтказилишини айтди. 

“Артур ва Бивол жанги 22 февраль куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Менимча, бу сафар ҳам уларнинг тўқнашуви жуда  қийин кечади. Лекин шахсан мен ҳали ҳам Бивол мутлақ жаҳон чемпиони бўлишига ишонаман", - дея Хирннинг сўзларини келтирди "DAZN".

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил октябрь ойидаги жангда Бетербиев очколар бўйича Дмитрийни мағлуб этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!