Артур Битербиев ва Дмитрий Бивол жангида ким ғалаба қозонади? Машҳур промоутер аниқ жавобни айтди

  • 30 Sep 15:57
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

"Top Rank" промоутерлик раҳбари Боб Арум Артур Битербиев ва Дмитрий Бивол жангида ким ғолиб бўлишини айтди.

Tecno

"Бу ажойиб ва дахшатли жанг бўлади. Лекин мен бахс тўлиқ 12 раунд давом этишига ишонмайман. Чунки Бетербиев бунга йўл қўймайди. Артур сиз ўйлагандан кўра анча кучли. У рақибини бурчакка қадаб олса борми, жанг нокаут билан тугади, деб ҳисоблайверинг. Аслини олганда мен бу баҳсда кимнингдир тарафида эмасман, аммо 20 жангда 20 нокаут қайд этган Артурни бу сафар ҳам эрта ғалаба қозонишига аминман", - деди Арум "Cornerman Boxing" You Tube каналига берган интервьюсида.

Эслатиб  ўтамиз, Бетербиев (20-0, 20 КО) ва Бивол (23-0, 12 КО) 12 октябрь куни Саудия Арабистонида ўзаро жанг қилади.

Comments

You must be logged in to commet!