Арвеладзе Дердийок ҳакида нима деганини биласизми?

БААда янги мавсумга тайёргарлик кўраётган «Пахтакор» клуби яқинда швейцариялик тажрибали ҳужумчи Эрен Дердийокни қўлга киритган ҳолда таркибини янада кучайтиришга эришганидан хабарингиз бор. Табиийки, унинг «Пахтакор»га ўтишида клуб бош мураббийи Шота Арвеладзе бош-қош бўлгани аниқ. Ниҳоят, у мақсадига эришиб, собиқ шогирдини қўлга кирита олди. Мураббий эса ўзининг инстаграмдаги саҳифасида Дердийок ҳақида шундай ёзди:

- Биз Эрен Дердийокни қўлга киритганимиздан жуда бахтлимиз ва хурсандмиз. У жуда яхши ўйинчи. Майдонда қойилмақом ўйнай олади. Эрен жамоамиз учун ниҳоятда муҳим футболчига айлана олади. Фикрим шундайки, Дердийокнинг «Пахтакор»га ўтгани Суперлига учун ҳам жуда фойдали бўлади. Кўрасиз, унинг келиши «Пахтакор»га ҳам, чемпионатга ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кахрамонжон Сафаров
22/01/2020 21:56
Катта холангни хам олиб келгин куй-эчкиларинг хам колмасин узбекни шилиб сувини ичиб сидириб копингни каппайтириб устимиздан кулиб кетавер окахонларинг ёнингда сен бахона улар хам бир нималик булиб колади узинггаям команданггаям олиб келган уйинчиларингаям ....
Davron Jenjayev
22/01/2020 08:43
bu tarkibni manam chempion qila olaman
san zur bulsen chl yut