Асадбек Абдулазизов "Challenge Samarkand-2026"да 2-ўринни эгаллади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

12 сентябр куни Самарқандда триатлон бўйича халқаро "Challenge Samarkand-2026" мусобақасининг Sprint дастури ўтказилди. Унда Ўзбекистонлик ёш спортчи Асадбек Абдулазизов ҳам иштирок этиб, мусобақани муваффақиятли якунлади.

Асадбек мусобақада 901-рақам остида стартга чиқди. У Sprint дастуридаги белгиланган масофани 1 соат 15 дақиқа 27 сонияда босиб ўтди. Бу натижа билан Абдулазизов пойгани тўлиқ якунлаган иштирокчилар қаторида қайд этилди.
"Challenge Samarkand-2026" Sprint дастурида спортчилар 750 метр сузиш, 19 километр велосипед ҳайдаш ва 5 километр югуриш босқичларини босиб ўтишди.

Асадбек учун ушбу мусобақа триатлонда ўзини синаб кўриш имконияти бўлди. У асосан шахматдаги иштироки билан танилган бўлиб, халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жумладан, у 2026 йилда Испаниядаги Сан-Виценте-дел-Распиг халқаро шахмат турнирида ҳам Ўзбекистон вакили сифатида иштирок этган.

Шу тариқа, Абдулазизов "Challenge Samarkand-2026" мусобақасида ҳам ўзини бошқа спорт турида синаб кўрди ва ўз ёш тоифасида фахрли 2-ўринни эгаллади. Ёш спортчимизнинг триатлондаги иштироки унинг спортга бўлган қизиқиши ва ўзини турли спорт йўналишларида синаб кўраётганини кўрсатади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!