Асадхўжа Мўйдинхўжаев: Реванш бўлади...
Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Асадхўжа Мўйдинхўжаев -67 кг вазн тоифасида Самадурау Кирйлга (Беларусь) қарши рингга кўтарилди. Беллашувда Асадхўжа 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.
Ушбу муваффақиятдан сўнг ҳамюртимиз ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Мана иккинчи жангимни ўтказдим. Бардавом бўлсин. Энди кейинги босқичдаги кубалик рақибим билан бундан ҳам ёрқин жанг ўтказишга ҳаракат қиламан. Насиб қилса, Ўзбекистон байроғини баланд кўтарамиз.
Жангда асосан қарши ҳужумда ишлаганимнинг сабаби рақибимнинг тактикасини ўзига қўлладим.
Аввалги жаҳон чемпионатдаги рақибим билан реваншни жуда хоҳлагандим. Албатта, бу жанг бўлади. Олимпиада учун вазнимни -71 килограмга кўтараман.
Мухлисларларинг қўллаб-қувватлаши адреналин беряпти, - деди Асадхўжа Мўйдинхўжаев.
Фикрлар