Асал Ризаева Саудия Арабистонида ўтказилиётган Осиё чемпионатида терма жамоаси дастлабки медални тақдим этди
Саудия Арабистонида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Бугун мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медалига эга чиқди.
Қизлар ўртасида У23 ёш тоифасида кечган беллашувларда Асал Ризаева бронза медалини қўлга киритди. Ҳамюртимиз ушбу муваффақиятга яккалик таъқиб пойгаси дастурида эришди.
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.
Фикрлар