Ашурматовнинг жамоасида ишлар яхши эмас
2 ўйин, 2 мағлубият.
Кеча Жанубий Корея К Лигасида 2-тур ўйинлари старт олди. Рустам Ашурматов фаолият олиб борадиган "Гангвон" жамоаси ўз майдонида "Поханг Стилерз"ни қабул қилди ва 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ашурматов беллашувни асосий таркибда бошлади ва 90 дақиқа давомида фаол ҳаракат қилди. Мазкур мағлубиятдан сўнг, "Гангвон" ҳисобида очко йўқ ва жамоа турнир жадвалида 10-ўринга тушиб кетди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар