Асосий таркиб ва 8 та аниқ пас
"Насаф" Осиё чемпионлар лигаси 2'нинг иккинчи турида жуда муҳим ғалабани қўлга киритди. Мазкур ўйиндаги энг яхши футболчи эса дубль қайд этган Зоран Марушич бўлди. Ҳужумчи 10 дақиқа ичида икки марта рақиблар дарвозасини ишғол қилишга эришди.
У билан ҳужумда тандемда майдонга туширилган Жаба Жигаурининг эса бугун унчалик ҳам омади келмади. Бошланғич таркибда майдонга туширилган футболчи биринчи таймда 12 марта шерикларига пас берган бўлса, шулардан 8 таси манзилга аниқ етиб борди. Шу билан бирга, дарвоза томон битта ҳам зарба бера олмади,
Иккинчи тайм бошида Жигаурининг ўрнига Шароф Муҳитдинов ўйинга қўшилди.
Фикрлар