Аспиналл: "Ғалабам отамга бағишланади"
Бугун тонгда бўлиб ўтган UFC 295: Prochazka vs. Pereira турнирининг ко-мейнивентида оғир вазнда вақтинчалик чемпионлик камари учун баҳсда россиялик Сергей Павловични (18-2) чуқуи нокаутга учратган ҳолда чемпионга айланган британиялик Том Аспиналл (14-3) жангдан кейинги интервьюда чемпионлик миқёсига чиқишида отасининг беназир хизматларини таъкидлаб ўтди:
"Ичимдан нималар ўтаётганини қандай тасвирлаб беришга ҳам ҳайронман. Шу икки ҳафта ичида мислсиз босимни ўз танамда ҳис қилдим. Сергей даҳшатли даражада қўрқинчли жангчики, мен ҳаётим давомида бундай қўрқувни туймаганман. Аммо, шунча йиллик мехнатим самараси ўлароқ мен ғалаба қозона олдим.
Ҳар не бўлмасин, отам ёнимда турди. У шу даражада қаттиқ мен билан машғулотлар ўтказдики, мендан кўп меҳнат қилган бўлса керак. Ғалабам отамга тортиқ!
Жанг бошида менда масофани ҳис қилишда муаммолар бўлди. Унинг қўллари жуда узун. Бироқ, барибирам зарбам манзилига бориб етди. Эмоцияларим супер даражада."
Фикрлар