Асрор Алиқулов: "Муртазоев ўзини тийиши керак эди"

Бугун про лиганинг 12-туридаги марказий ўйинда “Машъал” клуби ўз уйида “Бухоро”ни қабул қилди ва ягона гол эвазига мезбонлар муҳим ғалабани қўлга киритдилар. Ушбу учрашувдан сўнг “Машъал” бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида бир қанча саволларга жавоб бериб ўтди.

- Бугун ишончли ўйин кўрсатган бўлсак, демак тўп назоратини сақлаш ҳамда маъноли ўйин учун йигитларга миннатдорчилик билдираман. “Машъал” мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Айтиш мумкинки, про лигадаги энг кучли жамоалардан бирини кичик ҳисобда бўлса ҳам мағлубиятга учратдик.

- Захирадан иккита ўйинчи туширилди. Бугун Бабатундега имконият берилмади. Легионерларга кўпроқ изоҳ берсангиз. Улар нимага захирадан майдонга тушириляпти. Нега асосий таркибда эмас?

- Бабатунде ҳужумкор ўйинчи. “Бухоро” жамоасини оладиган бўлсак, такрибидаги футболчиларнинг ёши 30 дан юқори. Оддий ҳужумлар билан, қанақадир боғлам ва ишланмалар қилмасак гол уриш қийин. Бабатунде билан тил масаласида қийинчилик туғдиряпти. Охирларида иккинчи ҳужумчини туширдик. Бу “Бухоро” учун кутилмаган ҳолат бўлди. Биз ўша ҳужумчимиз орқали кўп ҳужумлар қилдик. Бу Жавоҳирнинг энг яхши ўйинларидан бири.

- Хумоюн Муртазоевга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатилган вазиятга сиз ҳам аралашдингиз, эътирозлар билдирдингиз. Қизил карточкага муносабатингиз қандай?

- Икки футболчимизни “Шўртан” билан ўйинда йўқотгандик. Четда турган ҳакам бирорта вазиятда аралашиб бизнинг фойдамизга ёки “Шўртан”нинг зарарига бирор марта ҳеч нима қилгани йўқ. Лекин бугунги учрашувда четда турган ҳакам фикр билдиряпти. Хумоюн масаласида бу ҳолатда биз жазоландик. Йиқилган футболчини “Бухоро” ўйинчиси туртганидан кейин Хумоюн унинг тарафини олиш учун борди. Қизилга тортадиган вазият бўлди ёки бўлмади, дея олмайман. Ҳакамлар ҳақ. Шунинг учун Муртазоев ўзини тийиши керак эди. Хиссиётлар бўлди. Ғанихоновни ҳимоя қилиш учун борди. Ўйлайманки, ҳимоячи яхши роль ўйнаб бера олди, дейиш мумкин.

- Бу мавсумда про лигада “Бухоро” кучлими ёки “Машъал” кучлими?

- Кучли ёки кучсизлигимиз ўша кунги ўйин ҳолатимиздан келиб чиқади. Таркиб бўйича оладиган бўлсак, сўзсиз “Бухоро” таркиби кучли. Лекин бугунги учрашувда футболчиларимиз яхши ўйин кўрсатишди. Кейинги беллашувларда ҳам улардан шунақа ишончли ўйин кутамиз. Ўзимизни кучсиз дея олмайман. Футболчиларда ўсиш бор, майдонда борини беришяпти. Ўйин назоратида ва барқарорлик бўйича анча ишлашимиз керак.

- 80-дақиқагача умуман ўзгариш қилмадингиз. Сабаби нимада?

- Сабаби, кўп узун паслар билан ўйнаяпти, киришиб кетиш қийин. Иккинчи қаватда бош билан ўйнайдиган футболчиларимиз захирада йўқлиги учун ҳам захирадан туширмадик.

- “Шўртан”га қарши учрашувда провокация эвазига ютқазганингиз ҳақида айтгандингиз. Бугун ҳам шундай ҳолатлар бўлди. Жамоа бундай провокацияларга қанчалик тайёр?

- “Шўртан” билан ўйинда бу нарсага урғу бердик. Ҳакамнинг рақиб фойдасига майда фолларга эътиборсизлик қилишини олдиндан кутгандик, шунақа ҳолат ҳам бўлди. Биз провокацияга учрадикми, демак, биз бунга тайёр эмас эканмиз. 3 та ўйинчини йўқотдик ва яна бир футболчимиз тўртинчи сариқ карточкасини олди ва 4 ўйинчимиз кейинги учрашувда ёрдам бера олмайди.

- “Машъал” Кубок баҳсида “Қизилқум”га қарши ўйнайди. Ҳар бир мураббий финалгача етиб бориш учун ўзига қулай, осонроқ рақиб тушишини хоҳлайди. Шу нуқтаи назардан қараганда, “Қизилқум”нинг тушганлиги яхшими ёки бошқа жамоани кутганмидингиз?

- Бу босқичда биринчи лигадан битта жамоа қатнашади. Қуръа барибир қуръа. Бақувват жамоа, тезкор футболчиларга эга. Суперлигада ўртамиёна, айтиш мумкинки, ўзига яраша кучли. Қизиқарли ўйин бўлади. Яхши легионерларга эга. Барибир биз кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қиламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!