Асрор Алиқулов “Шўртан” бош мураббийи
Ads

Ғузорнинг “Шўртан” клубида бош мураббий ўзгарди.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, айни пайтда “Шўртан”га Асрор Алиқулов устозлик қилмоқда. Ҳозирча, клуб Алиқулов борасида расмий хабар бермаган.

Олдинроқ Асрор Алиқулов “Шўртан” ёшларини шуғуллантираётганди. Кейин эса “Машъал”да ўринбосарлар жамоасига мураббийлик қилди.