«Астон Вилла» ЖЧ-2026 юлдузини қўлга киритди
«Парма» ва Япония терма жамоаси дарвозабони Дзион Судзуки энди фаолиятини Англия чемпионатида давом эттиради. У «Астон Вилла» клубига ўтмоқда. Бу ҳақда британия жамоасининг матбуот хизмати расман маълум қилди.
Аввалроқ Дзион Судзукига «ПСЖ» ҳам жиддий қизиқиш билдирган эди. Бироқ кейинчалик парижликлар япон дарвозабони номзодидан воз кечишди.
Эслатиб ўтамиз, Дзион Судзуки Жаҳон чемпионати-2026да Япония терма жамоаси таркибида ажралиб турди. У мусобақада энг яхши дарвозабонлардан бири сифатида эътироф этилди.

Фикрлар