"Астон Вилла" ўз футболчиси учун "осмон" нарх белгилади
"Астон Вилла" клуби Дуглас Луисни сотиб олмоқчи бўлаётган клублар учун нарх белгилади.
Унга кўра, бразилиялик ҳужумкор ярим ҳимоячини қўлга киритишни истаган жамоа бирмингемликлар ғазнасига 85 миллион евро тўлаши керак. Унинг "Астон Вилла" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган. Футболчига "Арсенал" қизиқаётганди.
У жорий мавсум Бирмингем клуби сафида 45 баҳсда майдонга тушиб, 10 та гол ва шунча ассист қайд этган.
Фикрлар