"Астон Вилла" ўз ҳужумчиси билан шартномани узайтирди

Иқтидорли футболчи Жон Дюран "Астон Вилла" клуби билан амалдаги шартномаси муддатини узайтирди.

Бирмингем клуби 20 ёшли ҳужумчи билан янги шартнома имзолаганини маълум қилди. Янги битим узоқ муддатга яъни, 2030 йилга қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда колумбиялик футболчи барча турнирларда 10та ўйин ўтказиб, 6та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!