“Астон Вилла” Ўзбекистонга қарши ўйнаган футболчини оляпти
Англия Премьер-лигасида юқори ўринлар учун курашишни мақсад қилган “Астон Вилла” таркибини кучайтириш мақсадида “Вест Хэм” ҳимоячиси Аарон Ван-Биссака трансфери бўйича дастлабки музокараларни ўтказди.
Ҳимоянинг ўнг қанотида Мэтти Кэшга рақобатчи олиб келиш “Вилла”нинг ёзги трансфер ойнасидаги устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Аввалроқ “Фламенго” футболчиси Эмерсон Роял бўйича келишувга эриша олмаган Европа лигаси ғолиблари энди 28 ёшли Ван-Биссакага эътибор қаратмоқда.
Бироқ The Athletic нашри хабарига кўра, Ван-Биссака билан шартнома 2031 йилгача амал қилади ва “Вест Хэм” унинг трансфери учун 25 миллион фунт стерлинг талаб қилмоқда.
Ван-Биссака бу ёздаги жаҳон чемпионатида Конго Демократик Республикаси терма жамоасининг тўртала ўйинида, жумладан, Ўзбекистон ва Англияга қарши баҳсда ҳам асосий таркибда майдонга тушди.

Фикрлар