"Астон Вилла" Уоткинсни катта суммага сотяпти
«Астон Вилла» ҳужумчиси Олли Уоткинс Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубига ўтиши арафасида турибди.
Инсайдер Фабрицио Романо хабар беришича, бирмингемликлар 30 ёшли футболчи учун тушган таклифни қабул қилган. Келишув қиймати 58,4 миллион еврони ташкил этиб, бундан ташқари яна 2 миллион евро миқдорида бонуслар кўзда тутилган. Томонлар битим шартларини тўлиқ келишиб олган.
Яқин кунларда англиялик форвард Саудия Арабистонига йўл олиб, тиббий кўрикдан ўтади ва «Ал-Ҳилол» клуби билан шартнома имзолаши кутилмоқда.
Олли Уоткинс 2020 йилдан буён «Астон Вилла» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У шу вақт ичида клуб таркибида жами 278 ўйин ўтказиб, 108 та гол урди ва 47 марта голли узатма берди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.

Фикрлар