"Астон Вилла" яна бир катта трансферга қўл уради
"Астон Вилла" Филиппе Коутиньодан сўнг яна бир трансферни амалга оширмоқда. "Эвертон"нинг франциялик футболчиси Люка Динь бирмингем клуби билан келишувга эришди, дея хабар бермоқда Фабрицио Романо.
Динь "шерлар" сафига 27 миллион евро эвазига кўчиб ўтади. Эртага у янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтади.
Люкага "Вилла" билан бир қаторда, "Челси", "Ньюкасл" ва "Лестер" каби клублар ҳам даъвогарлик қилаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Люка Динь жорий мавсум "Эвертон" таркибида 13 учрашувда ҳаракат қилди.
Фикрлар