"Аталанта" бир йил олдин олган футболчисини 2 баробарга сотмоқчи

“Аталанта” клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Руслан Малиновскийнинг трансфер нархини эълон қилди.

Бергамоликлар Украина терма жамоаси аъзосини 30 млн евродан камига қўйиб юборишмоқчи эмас. Бу ҳақда Football Italia хабар тарқатмоқда.

Айтиш керакки, “Аталанта” Русланни бир йил муқаддам “Генк”дан 13,6 млн евро эвазига сотиб олганди.

Малиновский жорий мавсум А Серияда 29 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!