"Аталанта" – "Женоа": Матнли трансляция

Италия А Серияси 18-туридан ўрин олган "Аталанта" - "Женоа" беллашувини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жалолиддин Қобилжонов томонидан олиб борилди!

  • 90+4'

    Генуяликлар сўнгги дақиқаларни бутун жамоа бўлиб ҳимояда ўтказмоқда.

  • 90+2'

    Шомуродов ўз жарима майдони ичида рақиб ҳужумини қайтарди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Малиновский жарима майдони ичидаги шеригини тўп билан таъминлади. Бироқ ҳимоячилар хавфни бартараф этди.

  • 84'

    Робин Госенсга сариқ карточка кўрсатилди

  • 80'

    Заппакоста ўрнига Жером Онгюэн туширилди

  • 78'

    Муриэль қоида бузди

  • 76'

    Госенснинг зарбасини Перин қайтарди

  • 75'

    Муриэль жаримадан йўллаган зарбаси дарвозанинг тепасидан ўтиб кетди

  • 72'

    Эдоардо Голданига огоҳлантирилди

  • 67'

    Пьяца майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Пандев туширилд

  • 65'

    "Аталанта" сафида ўзгариш. Миранчук майдонга тушди. Гасперини Малиновскийни захирага олди

  • 64'

    ВУУУУҲ! Хатебурнинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди

  • 62'

    Ремо Фройлер жарима майдонига тўпни узатди, ҳимоячилар қайтариб юборди

  • 56'

    Гасперинидан ҳам жавоб. Сапатани майдондан олди, унинг ўрнига Муриэль туширилди

  • 55'

    Балардини яна бир ўзгаришни амалга оширди: Стротман ўрнини Бехрами эгаллади

  • 55'

    "Женоа"да ўзгариш: Мазьелло  ўрнига Голданига тушди

  • 52'

    Ўйин темпи бироз пасайди

  • 50'

    Шомуродов бир футболчидан ўтди, бироқ кейинги ҳимоячи уни тўпсизлантирди

  • 48'

    Хатебур яхши имкониятга чиқиб борганди, ҳимоячилар ишончли ўйнади

  • 46'

    "Женоа" иккинчи бўлимни ўзгариш билан бошлади. Зайц ўрнига Лерагер туширилди

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди

  • 45'

    Иккинчи бўлим бошланиш арафасида

  • 45'

    Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0.

  • 43'

    "Аталанта" футболчисининг кучли зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди

  • 40'

    ВААААҲ! Элдор ва Зайц ажойиб комбинация амалга оширди. Сўнгги паллади Шома дарвоза томон зарба йўллади. "Аталанта" посбонидан сейв!

  • 38'

    Иличич жарима майдонига кириб борди ва айланма зарба йўллади. Анча ноаниқ

  • 36'

    Генуя клуби ҳимоячилари бугун ишончли ҳаракат қилмоқда

  • 31'

    "Аталанта" тўп назоратини ўз қўлига олди

  • 29'

    Сапатанинг аниқ зарбасини Перин эгаллаб олди

  • 28'

    Иличичга нисбатан навбатдаги қоида бузарлик ишлатилди

  • 27'

    Шомуродов ва Чибора бир-бирини тушунмай қолди

  • 25'

    ВАААҲ! "Женоа" футболчиси рақиб жарима майдони ичига пас берди, Шома бироз улгурмай қолди

  • 22'

    "Аталанта" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади

  • 19'

    Иличичнинг зарбаси анча ноаниқ чиқди

  • 14'

    "Женоа" тезкор ҳужум уюштирди. Пьяцанинг зарбаси бироз кучсиз чиқди

  • 14'

    Стандартдан узатилган тўпни Перин қайтариб юборди

  • 13'

    "Аталанта"да яхши имконият бўлиши мумкин. Строотман жарима майдони яқинида фол ишлатди

  • 11'

    Шомуродовга нисбатан қўполлик ишлатилди

  • 10'

    Заппакостанинг узатмасиин ҳимоячилар қайтарди

  • 7'

    ЗАРБАААА! Шомуродов узатмани қабул қилиб олиб, кучли зарба йўллади. Афсус, ноаниқ

  • 4'

    Малиновски қоида бузди

  • 2'

    ВУУУҲ! Пьяца дастлабки дақиқаларданоқ хавфли зарба йўллашга эришди, бироз ноаниқ

  • 1'

    Учрашувга старт берилди

  • 0'

    Италия супери ул “Aталанта”,
    "Женоа"дан, тўғри, анча баландда.
    Aммо Генуяда ўйнайди Элдор,
    У бор жойда кўрдик - албатта гол бор.

    Зўрсан, антиқасан эй Гасперини,
    Қарши ҳужум пайти кўрамиз сени:
    Элдорнинг рейдига тишинг ўтарму,
    Госенсу Жимсити кучи етарму?

    Бергамо маскани, ажойиб ўйин,
    Рақиб даҳшатлидир, уч очко қийин.
    Лекин Элдор учун умиддамисиз?!
    ... Ия, сиз ҳалиям "Энфилд"дамисиз?)

    Хайрулла Ҳамидов

  • 0'

    Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Бироздан сўнг "А" Сериянинг 18-туридан ўрин олган "Аталанта" ва "Женоа" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади. Сизлар билан ушбу баҳсни камина, Жалолиддин Қобилжонов биргаликда кузатиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Gulmurod Tuxtashev
18/01/2021 00:07
Молодец Шомуродов
&
998915993686
17/01/2021 22:29
Endi Jenoa Eldor atrofida jamoa qurayotgani bilinmoqda. Super xamma Eldor uchun òynamoqda.