Атиги бешта гол урган ҳужумчи 36 та тўп киритган Холанднинг зўрлигини тан олмади
“Вест Хэм” ҳужумчиси Майкл Антонио Англия Премьер-лигасида тўпурарлик рекордини янгилаган “Манчестер Сити”даги ҳамкасби Эрлинг Холанд натижалари уни ҳайратлантирмаслигини таъкидлади.
Маълумки, 22 ёшли норвегиялик футболчи дебют мавсумида Англия Премьер-лигасида 36 та тўп киритиб, мутлақ рекорд ўрнатди.
Мен ҳам Хосеп Гвардиола қўл остидаги “Манчестер Сити”да ўйнаганимда бир мавсумда 30 тадан ортиқ гол ура олармидим? Ҳа ва бу юз фоиз. Бу факт. Сиз “Манчестер Сити” бир ўйинда қанчадан-қанча голли вазиятлар яратаётганига бир эътибор беринг, - деди Майкл Антонио.
Майкл Антонионинг ўзи якунланаётган мавсумда барча турнирларда 47 маротаба майдонга тушиб, 14 та тўп киритди. Ана шу голлардан атиги бештасини Англия Премьер-лигасидаги 33 та ўйинида урган.
Фикрлар