"Атлетик" Бильбаонинг афсонавий ҳужумчиси фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилди
"Атлетик" Бильбао клуби ҳужумчиси Ариц Адурис фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилди. 38 ёшли футболчи янги 2019/20 йилги мавсум якунлангач бутсаларини михга илмоқчи.
“Бу мен учун сўнгги мавсум бўлади ва мен буни имкон қадар яхшироқ ўтказишга ҳаракат қиламан”, - дейди Адурис.
Маълумот учун, Адурис февралда 39 ёшни қарши олади.
Фикрлар