Элит Чемпионлар лигаси олдидан репетиция ёхуд пешқадам ва аутсайдер баҳси турни очиб беради

  • 10 сентября, 15:25
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Роппа-роса 15 кундан сўнг яна Суперлига учрашувларига старт берилмоқда. Турнинг биринчи учрашуви "Насаф" ва "Бухоро" жамоалари ўртасида кечади.

Tecno

"Насаф" - "Бухоро"

Аввало, бу учрашув бекорга ҳамма ўйиндан олдинроқ ўтказилмаётганини айтиб ўтиш керак. Чунки, "Насаф" клуби Элит чемпионлар лигасида 15 сентябрда Саудия Арабистонига сафар қилади. Шу сабабли, клуб тур баҳсини ҳаммадан олдин ўтказмоқда. Қўшимчасига, Рўзиқул Бердиев илтимосига биноан терма жамоага чақирилган Қарши клуби футболчилари "CAFA Nations Cup 2025" финалида иштирок этмади ва клуб ихтиёрига қайтди. Фақатгина Алибек Давронов финалда ҳам қатнашди. Эшмуродов, Неъматов, Насруллаев ва Норчаев каби "аждарлар"нинг лидерлари финалдан олдинроқ терма жамоа лагерини тарк этди. Бу беллашув "Насаф" учун Элит Чемпионлар лигаси олдидан репетиция вазифасини бажариши керак. Суперлигадаги ҳар бир йўқотилган очко ҳам чемпионлик учун имкониятларга таъсир қилиши табиий. Шу боисдан бу беллашув ҳам интригали бўлиши аниқ.

"Бухоро" сўнгги турда жадвалдаги рақобатчиси "Қўқон-1912"ни мағлуб этишни уддасидан чиқди. Жамоа Ўзбекистон кубогида ҳам ярим финалда юришини давом эттиради. Чорак "Бунёдкор" 2-4 ҳисобида таслим қилинди. Ярим финалдаги рақиб эса "Сўғдиёна" бўлиши қуръа орқали тасдиқланди. Янги мураббий Карпенко бошчилигида бухороликлар кетма-кет учинчи ғалабаларини қайд этишга бор кучларини беришлари аниқ. Аммо, бу унчалик осон бўлмайди.

Статистика

Ўзаро ўйинлар: 49 та
Ғалабалар: 26-12 "Насаф" фойдасига.
Дуранг:  11 та
Тўплар нисбати: 79-44 
Йирик ғалабалар: 6-0, 1-5.

Имкониятлар 

Таҳмин қиладиган бўлсак, албатта имкониятлар қаршиликларда юқорироқ. Фоизларда буни 60/40 тарзида ифодалаш мумкин. Бироқ, "Бухоро" ҳам сенсация кўрсатишга уриниши турган гап.

Яҳёхон Ғаниев.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию