"Атлетик" ҳамон ўзига кела олмаяпти (видео)

Кеча шунингдек Испания Ла Лигасининг ҳам навбатдаги турига старт берилди.

Жумладан, 23-турнинг дастлабки баҳсида “Атлетик” ва “Лас-Пальмас” жамоалари ўзаро куч синашишди. “Сан Мамес”да кечган учрашувда ҳисоб очилмади ва жамоалар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди.

Ушбу дурангдан сўнг бильбаоликлар ҳисобидаги очколар сонини 28тага етказиб олишди ва ўзлари эгаллаб турган 13-ўринда қолишди. “Лас-Пальмас” эса 18 очко билан 18-ўринга кўтарилиб олди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!