
Футбол чўнтагингизда: ТECNО Spark 30 Pro билан ўйинларни томоша қилинг
Муҳим ўйин, аммо яқин атрофда телевизор йўқ: ТECNО Spark 30 Pro футбол ишқибозини қандай қутқаради?
Ҳар бир ҳақиқий мухлис билади: футбол шунчаки ўйин эмас. Бу эҳтирос, ҳаяжон, мўъжизани кутиш. Стадиондан юзлаб километр узоқда бўлганингизда ҳам ўйин ритмида яшайсиз. Аммо энг муҳим ўйин бошланган-у, сиз уйда, телевизор ҳатто ноутбук олдида ҳам эмассиз! Энди ўйинни қандай томоша қиласиз?
Ана шундай вазиятда оддий смартфон эмас, балки исталган жойни ҳақиқий трибунага айлантира оладиган қурилма — ТECNО Spark 30 Pro ёрдамга келади.
Қаерда бўлсангиз ҳам тўлиқ мавжудлик эффекти
Секин ишловчи видеолар ва лойқа тасвирларни унутинг. ТECNО Spark 30 Pro 120 Gts янгиланиш тезлиги ва 6,6 дюймли катта IPS экрани билан ҳар бир кадрни тиниқ, силлиқ ва реал кўрсатади. Дриблинг, пас, гол — барчасини энг майда деталларигача кўришингиз мумкин. Энг муҳими — икки соатлик қизғин ўйиндан сўнг ҳам кўзлар чарчамайди, экран эса милтилламайди.
Дала ҳовлида, йўлда ёки сафарда бўлишига қарамасдан ўйиннинг бирор бир лаҳзани ўтказиб юборишни истамайдиган мухлис шундай экранга эга бўлиши керак.
Оддий смартфон эмас — ишончли ҳамроҳ
Замонавий ҳаётда биз доимо ҳаракатдамиз, кўпинча ўйинларни йўлда томоша қиламиз. Бу эса аккумулятор қувватининг ишончлилигини жуда муҳим қилади. ТECNО Spark 30 Pro 5000 мА/соат сиғимли батареяга эга бўлиб, сизга кун бўйи зарядсиз фойдаланиш имконини беради. Агар зарядлаш зарурати туғилса, 33 Vatt тезкор қувватлаш функцияси атиги 30 дақиқада батареяни 50%гача тўлдиради. Таймлар орасидаги танаффусда ҳам уни бемалол қувватлаб олишингиз мумкин.
Бу смартфоннинг айниқса, намликдан ҳимоя қилиш ва чангга чидамлилиги хурсанд қилади. Агар тўсаддан ёмғир ёғса ёки смартфон тасодифан сув томчилари остида қолса, у ҳеч нарса бўлмагандек ишлашда давом этади. Футбол ишқибозлари учун бу ажойиб имконият!
Томоша ва ижод учун бирдек қулай
Футбол блогини юритмоқчимисиз? Ёки голларга муносабат билдиришни хоҳлайсизми? Марҳамат — 108 MP камера ҳар қандай ҳиссиёт ва тафсилотни аъло даражада етказади. Сурат ва видеолар деярли профессионал даражадек чиқади.
Бунга қўшимча равишда, 256 ГБ ички хотира ва 16 ГБ гача RAM (8 ГБ + 8 ГБ виртуал) орқали сиз барча илова, видео ва ўйинларни ҳеч қандай кечикишларсиз юклаб олишингиз ва фойдаланишингиз мумкин.
Сифатга яраша ҳамёнбоп нарх
Бундай хусусиятларга эга смартфон жуда қиммат бўлиши керак, деб ўйлайсизми? Асло ундай эмас. ТECNО Spark 30 Pro флагман даражасидаги техник имкониятларни ўрта нарх сегментида таклиф этади. Бу смартфон нафақат ўзингиз учун, балки дўстингиз, ўқувчингиз ёки ҳамкасбингиз учун ҳам ажойиб совға бўла олади — айниқса у ҳам сиз каби футбол ишқибози бўлса.
Футбол — бу “кейинга” қолдириб бўлмайдиган лаҳзадир
ТECNО Spark 30 Pro сизни севимли ўйинларингизга доимо сиз билан. Бу ишончли, кучли, бардошли ва айни пайтда ҳамёнбоп танлов. Бу смартфон билан сиз бирорта ҳам голни ўтказиб юбормайсиз ва доимо алоқада бўласиз!
Ким билади, балки бир кун келиб жамоангизнинг финалдаги ғалабасини айнан шу смартфонда томоша қиларсиз?
Батафсил: https://www.tecno-mobile.com/uz/
Фикрлар