Гвардиола ҳайрон: Ҳусанов Ямал билан ўйнаши мумкинми?

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” ўйинчиси экани ва ўзбекистонлик футбол ишқибозлари орасида “шаҳарликлар”га мухлислик қилаётганлар кўплигини инобатга олиб, sports.uz портали ушбу клубга оид янгилик ва маълумотларни бериб боришда давом этади.

Tecno

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола якунланган мавсумнинг биринчи ярмида юз берган инқироздан кейин бу масала ечимини жамоа таркибини янгилашда, деб топди.

Бош мураббийни қўллаб-қувваталаган клуб раҳбарияти январь ойидаёқ катта харажатларга қўл урди. Биринчи бўлиб, “Ланс”дан Абдуқодир Ҳусанов трансфер қилинди. Бир неча кун ичида “Палмейрас”дан Витор Рейс, “Айнтрахт”дан Умар Мармуш ва “Порту”дан Нико Гонсалемс олиб келинди.

Ҳусановдан бошланган янги трансферлар сиёсати ёзда янада кучайтирилади. Хусусан, “шаҳарликлар” 70 миллион евро эвазига “Милан” етакчиси Тижани Рейндерсни ўз сафига қўшиб оладиган бўлди. Ҳали олдинда яна бир қатор катта харидлар кутмоқда.

Клуб трансфер бозорида фаоллик кўрсатаётган паллада Хосеп Гвардиола нега “Манчестер Сити” хўжайинлари “Барселона” юлдузи Ламин Ямални олиш ҳақида бош қотирмаётганидан ҳайрон эканини маълум қилди.

- Ҳозир Ламин Ямалнинг янги маошининг катталигини гапиришяпти. Демак, у шу суммага яраша ўйин кўрсатмоқда. Унинг атрофида ўз ишининг усталари жамланган. Масалан, Лионель Мессига ҳам катта маош ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмаган, у майдонда нималарга қодирлигини кўрсатиб келган.

Мени бошқа нарса ҳайратга соляпти. Нега “Манчестер Сити” Ямални олиб келишга қизиқмаяпти. Ламин жуда кучли ўйинчи. Буни “Интер”га кечган учрашувнинг қўшимча вақтида  яққол кўрдик, жамоадошлари фақат у орқали ўйнади.

Ханс-Дитер Флик айтганидек, Ламин бундан кейин ҳам ўз устида ишлаши керак ва бу борада “Барселона” унга ёрдам беришда давом этади. Аниғи шуки, Ямал ўзи учун энг зўр жойда.

“Барса”нинг мухлиси сифатида Ламин Ямалнинг бу клубда пайдо бўлганидан мен ҳам бахтиёрман, - деди Хосеп Гвардиола.

Таъкидлаш лозимки, Гвардиола Ламин Ямални ўз жамоасида кўришни истаётган бўлса-да, испаниялик ёш иқтидор эгаси ўзини фақат “Барселона” ўйинчиси, деб билади ва ҳеч қайси таклифни қабул қилмай келмоқда.

Гвардиола: Клубимиз 500 та ўйинчига қизиқяпти!

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “шаҳарликлар”нинг турли футболчиларга, хусусан, “Эспаньол” дарвозабони Жоан Гарсияни нишонга олгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

-  Оммавий ахборот воситаларнинг хабарларига таянадиган бўлсак, клубимиз 500 та ўйинчига қизиқиш билдиряпти. Шуни рост, деб ўйлайсизларми?

Жоан Гарсиянинг ишлари қандай кетаётганини билмайман. Менга уни зўр дарвозабон эканини айтишди. Дарвозабонлар масаласида кўп нарсани яхши тушунмайман. Мен уларга фақат тўпни тўхтатиб қолиш кераклигини айтаман холос.

Бир неча ҳафтадан бери келаси мавсум режаларини муҳокама қиляпмиз. Эдерсон ва Штефан Ортега биз учун ўйнашда давом этади, - деди Хосеп Гвардиола.

Ҳусанов жамоаси ҳимоячи билан хайрлашмоқчи

“Манчестер Сити” қишки трансферлар даврида икки ёш марказий ҳимоячи – Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Рейсни қўлга киритганидан кейин бу позициядаги бошқа ўйинчиларни қўйиб юбориш учун қулай шароит юзага келди.

Хусусан, Хосеп Гвардиолани мавсум давомида Жон Стоунз, Мануэль Аканжи ва Натан Аке каби ёши катта марказий ҳимоячиларнинг жароҳат туфайли кўп сафдан чиққани роса безовта қилди.

GiveMeSport нашрининг маълум қилишича, “шаҳарликлар” 31 ёшли Жон Стоунзни қўйиб юборишга тайёр. Бу ўйинчига собиқ жамоаси – “Эвертон” бош мураббийи Дэвид Мойес шахсан қизиқиш билдирмоқда.

Стоунз 2013-2016 йиллар давомида “Эвертон” гарафини ҳимоя қилган ва манчестерликлар уни 47,5 миллион фунтга трансфер қилган эди.

Хосеп Гвардиола қўл остида Жон Стоунз олти бор мамлакат чемпиони бўлди, Европа Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.

Якунланган чемпионатда Жон Стоунз атиги 11 марта майдонга тушди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача давом этади. Англиялик ҳимоячи майдонда Абдуқодир Ҳусанов билан бир позицияда ўйнайди.  

Шомуродовнинг мундиалга чиққани Европада қандай баҳоланди?

Файзуллаевдан хушхабар!

Ҳусановнинг “Манчестер Сити”даги келажаги муҳим қарорга боғлиқ?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!