"Атлетик"ка қарши баҳс тер Штеген учун тарихий бўлди
Тер Штеген "Барселона" сафида ўзининг 150-қуруқ ўйинини ўтказди.
"Барселона" Испания чемпионатининг 25-турида "Атлетик" майдонига сафар қилиб, минимал ҳисобда ғалаб қозонди (1:0).
Бу "кўк-анорранглилар" тарихидаги учинчи энг яхши натижа ҳисобланади. Клуб тарихида рекордчи Виктор Валдес 237 учрашувда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган бўлса, 172та бора бу ишни уддалаган Андони Субисаррета иккинчи ўринда.
Эслатиб ўтамиз, германиялик посбон Каталония гранди сафида 2014 йилдан буён ҳаракат қилмоқда.
Фикрлар