"Атлетико" 33 та ўйиндан буён пенальти тепмаяпти. Бу рекорд!

"Атлетико" 350 кундан буён Ла Лигада пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга кирита олмаяпти. Бу ҳақда Cadena Ser журналисти Педро Фуллана хабар бермоқда.

Ўз навбатида, ҳакамлар чемпионатнинг кетма-кет 33 та учрашувида “матрасчилар” фойдасига пенальти белгилашга жазм этишмаган.

Мадридликлар фойдасига белгиланган охирги пенальтидан 350 кун ўтди - бу клуб тарихидаги рекорд давр. Бунгача "Атлетико" 1941/42 ва 1942/43 йилги мавсумларда пенальтисиз энг узун серияни қайд этган (32 та ўйин).

Ла Лиганинг 30-турида “Атлетико” “Барселона”га имкониятни бой берди (0:1). Учрашувнинг 90-дақиқасида Родриго Де Полнинг жарима майдончасига ошириб берган тўпига Альваро Мората боши билан зарба берди ва тўп “Барселона” ярим ҳимоячиси Серги Бускетснинг қўлига тегди, аммо учрашув бош ҳаками Хосе Мария Санчес пеналти белгиламади ва эпизоднинг видеотакрорини кўриб чиқмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!