Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

«Атлетико» Альваресга ўринбосар топди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Атлетико» Хулиан Альварес ўрнига «Брюгге» форварди Николо Тресольдини 80 миллион евро атрофидаги нархда олишни кўриб чиқмоқда.

«Атлетико» Хулиан Альваресга эҳтимолий ўринбосар сифатида кимни кўраётгани маълум бўлди.

Fichajes маълумотига кўра, «матрасчилар» «Брюгге»нинг 22 ёшли ҳужумчиси Николо Тресольдига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бироқ ёздан буён футболчининг трансфер нархи сезиларли даражада ошган. Агар ўтган трансфер ойнасида бельгияликлар 40–50 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр бўлган бўлса, ҳозир клуб ҳужумчини 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Манбага кўра, ҳозирча «Атлетико» футболчи трансфери бўйича музокараларга киришмаган. «Барселона» ва Лондоннинг «Арсенал» клублари эса Тресольди билан аллақачон алоқага чиққан.

22 ёшли германиялик футболчи жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 17 та учрашувда 14 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ