"Атлетико" АПЛда ўйнаётган собиқ футболчисини яна ортга қайтармоқчи

  • 3 март, 2020, 09:02
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Атлетико" клуби "Вулверхэмптон" ҳужумчиси Рауль Хименесни таркибга қўшиб олмоқчи.

Tecno

A Bola нашри тарқатган хабарга кўра “матрасчилар” 28 ёшли мексикалик футболчини ёзги трансферлар даврида сотиб олишни режалаштирмоқда. Таъкидлаш керакки, Хименес учун “Атлетико” бегона эмас. Боиси, у 2014/15 йилларда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган.

Маълумот учун, Хименес жорий мавсум “Вулверхэмптон” сафида 42 та ўйинда майдонга тушди ва 22 та гол ҳамда 10 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!