“Атлетико” ашаддий рақиб “Реал” футболчисини ўзига оғдириб олмоқчи

Мадриднинг икки клуби – “Реал” ва “Атлетико”нинг ўзаро муносабатлари дўстона, деб бўлмайди.

Лекин шунга қарамай, “Атлетико” раҳбарияти “Қироллик клуби” ўйинчисини ўз жамоасига чорламоқда.

Ярим ҳимоячи Дани Себальоснинг “Реал”даги ўйин амалиёти вақти кескин камайиб кетди. Табиийки, бу кучга тўлган 27 ёшли футболчига маъқул келаётгани йўқ.

Себальос ёзда жамоасини ўзгартиришни режалаштирмоқда. “Атлетико” бундан унумли фойдаланиб қолмоқчи. “Матрасчилар”га Себальоснинг универсаллиги ва бир неча позицияда ўйнай олиш қобилияти маъқул келяпти.

Данининг “Реал” билан яна уч йиллик шартномаси бор. “Реал” ўз футболчиси учун 10 миллион евро атрофида бадал пули талаб қилади. Трансфер мутахассислари бу сумма “Атлетико”га оғирлик қилиши мумкинлигини айтмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!