"Атлетико" бразилиялик футболчи учун 46 миллион евро тайёрламоқда
"Вулверхэмптон" ярим ҳимоячиси Жоао Гомес фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.
"Talksport" маълумотига кўра, Мадриднинг "Атлетико" клуби бразилиялик футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манбага кўра, эҳтимолий трансфер қиймати 46 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
"Матрасчилар" 25 ёшли хавбекни Диего Симеоне жамоасининг марказий чизиғида муҳим фигура сифатида кўрмоқда.
Жоао Гомес жорий Англия Премьер-лигаси мавсумида 31 та учрашувда майдонга тушди. У бир гол ва бир ассист қайд этган. Шунингдек, ярим ҳимоячи тўққизта сариқ карточка олган.

Фикрлар