"Атлетико" Диего Коста ўрнига "Ливерпуль" ҳужумчисини олиб келмоқчи

“Ливерпуль” ҳужумчиси Дивок Ориги қишки трансферлар даврида “Атлетико”га кўчиб ўтиши мумкин.

Radio Kiss Kiss тарқатган хабарга қараганда, “матрасчилар” 29 ёшли бельгиялик футболчини яқиндагина жамоани тарк этган Диего Коста ўрнига муносиб номзод сифатида қарамоқда.

Оригининг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган. Унга “Милан” ва “Ювентус” ҳам харидор бўлмоқда.

Дивок Ориги жорий мавсум “Ливерпуль” сафида АПЛда 3 та ўйинда майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!