"Атлетико" футболчисига АПЛдан қизиқиш бор

CHERY AUTO

"Тоттенхэм" "Атлетико Мадрид" футболчиси Пабло Барриоснинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Fichajes" нашри хабар берди.

Tecno

Манбада берилган маълумотга кўра, лондонликлар Мадрид клубига ярим ҳимоячи учун 70 миллион фунт стерлинг таклиф қилишган. "Атлетико" эса Барриосни қўйиб юборишни хоҳламаяпти. 22 ёшли футболчининг ўзи ҳам испан клубида қолишни истамоқда.

Испаниялик футболчининг ҳозирда "Трансфермаркт" порталидаги нархи 60 миллион еврони ташкил этади. Унинг клуб билан шартномаси 2030 йилнинг ёзида якунига етади.

Маълумот учун, Пабло жорий мавсум мадридликлар сафида 25 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол киритган ва 1 та голли узатма амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!