"Атлетико" испаниялик ҳимоячини ўз таркибига қўшиб олмоқда

"Атлетико" ёзги трансфелар ойнасида таркибда катта ўзгаришлар амалга ошириши кутилмоқда. Жамоанинг илк хариди ҳам маълум. 

"Матрасчилар" "Реал Сосьедад" билан Рубин ле Норман бўйича келишувга эришди. Ушбу трансфер мадридликларга 30 миллион еврога тушиши кутилмоқда. Шуни ҳам таъкидлаш керак, испаниялик ҳимоячи айни пайтда терма жамоа билан биргаликда "Евро-2024"да иштирок этмоқда. Шу сабабли, турнир тугаганидан кейин 27 ёшли футболчи жамоага келиб қўшилади. 

Ле Норман 2016 йилда "Реал Сосьедад"га эркин агент сифатида келиб қўшилганди. Унинг трансфер нархи 40 миллион еврога тенг бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!