"Атлетико Мадрид" тарбияланувчиси: "Симеоне жуда талабчан. Ундан кўп нарса ўрганганман"

Борха Мартинес "Атлетико Мадрид" бош мураббийи Диего Симеоне қўл остида ишлаш ҳақида гапирди. Мадрид клубининг 29 ёшли тарбияланувчиси ҳозирда Россиянинг СКА жамоасида тўп тепмоқда.

- "Атлетико"нинг асосий жамоаси билан фақат бир марта мавсумолди машғулотларини ўтказдим ва айтишим мумкинки, бу ҳаётимдаги энг яхши мавсумолди машғулот бўлди. Мен ҳеч қаерда бундай нарсани кўрмаганман. Симеоне жуда талабчан мураббий. У ҳар бир футболчини 100 фоиз борини беришга мажбур қилади. Ҳатто унинг юкланмаларидан кейин кўп футболчилар тоблари қочган. Ҳамма унинг учун максимал даражада ишлай олади.

Симеоненинг мураббий сифатидаги кучи нимада?

- Симеоне ўзи юқори савияли футболчи эди ва шу сабабли футболчиларни яхши тушунади. У ҳамма учун тўғри сўзларни танлашни билади.  Аргентиналик мураббий сизнинг қалбингизга том маънода кириб боради.

Диегода муроса йўқ. Мураббийнинг талабларини бажарсанг, 100 фоиз ўйнайсан. Акс ҳолда йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!