"Атлетико" ниҳоят Фелишдан воз кечмоқчи, аммо...
Мадриднинг "Атлетико" клуби Ферран Торресга қизиқиш билдирмоқда.
"Diario Sport" хабарига кўра, мадридликлар ниҳоят Жоау Фелиш билан хайрлашиш ниятида. Бунинг учун улар "Барселона" футболчисини талаб қилмоқда.
"Атлетико" 24 ёшли испаниялик вингернинг ўйинини ёқтиради. Бироқ футболчининг ўзи "кўк-анорранглилар" сафини тарк этиш ниятида эмас.
Бундан ташқари, "Relevo" нашри хабарига кўра, агент Хорхе Мендеш "Атлетико"ни Фелиш ва Фатини алмаштиришга кўндирмоқчи бўлгани, аммо "матрасчилар" бу вариантга рози бўлмагани ҳақида хабар берди.
Фикрлар