ATP. Драматик кечган ярим финалда Жокович мағлуб бўлди

Лондон шаҳри теннис бўйича эркаклар ўртасидаги йилнинг якуний турнирига мезбонлик қилмоқда. 7-куннинг навбатдаги баҳси илк финалчи номига ойдинлик киритиб берди.

Жаҳон тасниф жадвали етакчиси Новак Жокович финал остонасида ўз юришини тўхтатишга мажбур бўлди. Мусобақанинг 3-тартиб рақам остида сараланган ракетка устаси, австриялик Доминик Тимга қарши кортга чиққан Жокович катта қийинчиликка дуч келди.

Илк сет 12 гэймдан иборат бўлди ва унда Тимнинг қўли баланд келди. Иккинчи ва учинчи сетларда тай-брэкка мурожаат қилган томонлар ғолиб номини теннис лотереясида аниқлашди. Драматик кечган учрашув австрияликнинг 7:5, 6:7(10:12), 7:6(7:5) ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!