ATP. Драматик учрашувда Рублёвга бироз омад етишмади

Лондон шаҳри теннис бўйича эркаклар ўртасидаги йилнинг якуний турнирига мезбонлик қилмоқда. 3-куннинг сўнгги беллашувида грециялик Стефанос Циципас ҳамда рус спортчиси Андрей Рублёв кортга чиқди.

Дастлабки сетни катта устунлик билан ўз фойдасига ҳал этган юнон теннисчиси иккинчи сетда рақиб қаршилигини синдира олмади. Ҳақиқий драмага айланган ҳал қилувчи сетда бор имкониятини бериб ҳаракат қилган ҳар икки ракетка устаси тай-брэккача куч синашди ва теннис лотереясида Циципаснинг қўли баланд келди. Якуний ҳисоб: 6:1, 4:6, 7:6(8:6).

Бугун Александр Зверев ҳамда Диего Шварцман муносабатларга ойдиник киритиб олиш учун кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!