ATP. Жокович ва Медведев ғалабага эришди
Лондон шаҳри теннис бўйича эркаклар ўртасидаги йилнинг якуний турнирига мезбонлик қилмоқда. Бугун гуруҳ босқичидан ўрин олган навбатдаги ўйинлар ўтказилди.
Чемпионлик учун яна бир даъвогар Новак Жокович ўз ўйинини ўтказди. Аргентиналик Диего Шварцманга қарши кортга чиққан сербиялик ракетка устаси нисбатан осон ғалабани қўлга киритди. Якуний ҳисоб: 6:3, 6:2.
Шунингдек, рус спортчиси Даниил Медведев икки сетда германиялик Александр Зверев қаршилигини синдиришга муваффақ бўлди. Беллашув Медведевнинг 6:3, 6:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Фикрлар