ATP. Надаль ўз юришини ғалаба билан бошлади

Лондон шаҳри теннис бўйича эркаклар ўртасидаги йилнинг якуний турнирига мезбонлик қилмоқда. Бугун гуруҳ босқичидан ўрин олган навбатдаги ўйин ўтказилди.

Чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири Рафаэль Надаль бу турнирдаги ўз иштирокини бошлади. Россиялик Андрей Рублёвга қарши кортга чиққан испаниялик 2 сетда ғалаба қозонди. Якуний ҳисоб: 6:3, 6:4.

Бугун навбатдаги учрашув сербиялик Новак Жокович ҳамда аргентиналик Диего Шварцман ўртасида бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар