"Australian Open". Аёллар ўртасида финалчилар номи маълум!
"Катта дубулға" туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионатининг яккалик баҳсларида финалчилар номи маълум бўлди. Аёллар ўртасида турнирнинг 3-тартиб рақам остида сараланган ракетка устаси Наоми Осака фаворитлардан бири Серена Уильямс устидан 2 сетда ғалаба қозониб, финал чиптасини қўлга киритди. Якуний ҳисоб: 6:3, 6:4.
Шунингдек, сенсацион тарзда ярим финалга чиққан теннисчилар беллашувида Женнифер Брэди чехиялик Каролина Муховани 3 сетда мағлуб этиб, ўз юришини давом эттириш имкониятини қўлга киритди. Ўйин АҚШлик ракетка соҳибасининг 6:4, 3:6, 6:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Энди аёллар баҳсларида Осака-Мухова учрашуви 20 февраль куни бўлиб ўтади.
Фикрлар