Авлиёхон Ҳамидовнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди
21 май куни Қўқон шаҳри "Muradov_Professional_Liga 5" турнирига мезбонлик қилади. Мазкур жанг кечасида бир қатор юртимизнинг кўзга кўринган ММА жангчилари октагонга кўтарилиши кўзда тутилган.
Жумладан, 77.1 кг вазн тоифасида фаолият юритадиган Шоҳасан Мирзаматов (9-1) Қирғизистон вакили Эдил Есенгуловга (5-0) қарши октагонга кўтарилса, бугунга келиб, яна бир таниқли вакилимизнинг рақиби аниқ бўлди. Яъни, Авлиёхон Ҳамидов россиялик мағлубиятсиз одимлаётган Заюндин Сулеймановга қарши жанг қилади.
Маълумот учун, Сулейманов профессионал фаолияти мобайнида 5 та жанг ўтказган ва барчасида ғалаба қозонган. Ҳамюртимизнинг кўрсаткичи эса 11-4-1 кўриниш олган.
Фикрлар