"Аякс"нинг 17 ёшли футболчисига 7 та гранд клуб қизиқмоқда

"Аякс" ҳимоячиси Йоррел Хато жамоасини ўзгартириши мумкин, дея ёзмоқда журналист Экрем Конур.

Манбанинг хабарига кўра, 17 ёшли футболчи "Реал", "Атлетико" "Бавария", "Боруссия", "Челси", "Ливерпуль", ва "Милан" каби гранд клублар қизиқиш билдирмоқда. 

Маълумот учун, Йоррел жорий мавсум амстердамликлар сафида 16 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол урган ва шунча голга ассистентлик қилган. Шунингдек, Хато ЕВРО-2024 саралаш босқичи доирасидаги Гибралтарга қарши ўйинда Нидерландия терма жамоасидаги дебютини нишонлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!