Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Айни дамда Ўзбекистон гуруҳида вазият қандай?

Карим Худайқулов
Изоҳлар: 0

Максимал натижа!

"ЖЧ-2026" саралаши доирасидаги Қирғиз Республикаси ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди ва унда вакилларимиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Жоэль Кожо ҳисобни очган бўлса, Шомуродов навбатдаги ҳужумнинг ўзидаёқ мувозанатни тиклади. 35-дақиқада Одилжон Абдураҳмонов қўшниларимизни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, Алиқулов тенглаштирувчи, Ўрунов эса ғалаба голини киритди. 

Шу тариқа, "оқ бўрилар" иккинчи турда ҳам 3 очкони қўлга киритди. 

Икки ғалабадан сўнг 6 очко қўлга киритган Катанец шогирдлари жадвалда пешқадам бўлиб турибди. Айни дамда эса БАА ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги беллашув давом этмоқда. 





 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ