Азардан кейин бу ишни Палмер уддалади

  • 16 Apr 20:53
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

АПЛнинг 33-туридан ўрин олган сўнгги учрашув "Челси" ва "Эвертон" ўртасида бўлиб ўтди ва унда мезбонлар йирик 6:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйинда Палмер покер қилган бўлса, Жексон ва Гилкрист биттадан гол уришди. 

"Аристократлар" сафида Коул Палмер Эден Азардан кейин барча мусобақаларда 20 та гол урган биринчи футболчига айланди. 2018/19 йилги мавсумда Азар 52 учрашувда рақиблар дарвозасини 21 марта аниқ нишонга олган эди. 21 ёшли ярим ҳимоячи шу пайтгача барча мусобақаларда 41 ўйинда майдонга тушиб, 25 гол урган ва 13 голга ассистентлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" 31-турдан сўнг 47 очко жамғарган ҳолда Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди. 

Comments

You must be logged in to commet!